Ўзбекистонга Мисрдан илк бор «гепатит C»га қарши дорилар олиб келинди

Вирусология илмий-тадқиқот институтида Ўзбекистонга Мисрнинг беғараз ёрдами — «гепатит C» вирусига қарши дори воситалари қабул қилиб олинди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик важмоат саломатлиги хизмати хабар берди.

Фото: Санитария-эпидемиологик осойишталик важмоат саломатлиги

Тадбирда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров, Мисрнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фахми, Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ ва Африка бўлими бошлиғи Исматилла Файзуллаев, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директори Эркин Мусабаев ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 200 миллион киши гепатит C вируси билан касалланмоқда. Ҳар йили 350 мингдан ортиқ бемор «гепатит C» асоратлари туфайли вафот этяпти. Бутунжаҳон гепатит альянсининг 2021 йил июлдаги маълумотларига кўра, гепатит Б ва C вируси сабабли ҳар йили 1,4 миллион одам вафот этади. Бу эса  ОИВ/ОИТС ва безгакдан кўпроқ деганидир.

Миср ҳукумати томонидан беғараз ёрдам сифатида юборилган «гепатит C» вирусига қарши умумий қиймати 302 минг долларга тенг 15 минг дона «Софосбувир» ва 15 минг дона «Даклатасвир» (жами 30 минг дона) дорилар республикада скрининг текширувларида вирусли гепатитнинг С тури аниқланган беморларга бепул тарқатилади.

Аввалроқ ЖССТ 33 мамлакатда болалар орасида номаълум гепатит аниқланганидан огоҳлантирганди. Тадқиқотлар касаллик икки вируснинг биргаликдаги таъсиридан келиб чиққаётгани, аммо бу коронавирус эмаслигини аниқлаган.

Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди