Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига раҳбар тайинланди
Шухрат Вафаев эгаллаб турган вазифасидан озод этилган
Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Шуҳрат Вафоев Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шуҳрат Вафоев 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Москва муҳандислик қурилиш институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Жонс Хопкинс университетини тамомлаган. У 2019 йилдан ҳозирги вақтгача инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари вазифасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Агентлик ташкил этилиши, ислоҳотлар узвийлигини таъминлаш ва ягона ёндашувларни шакллантириш мақсадида ташкил этилган.