Қашқадарёда аёл шифокорларни чақалоғини ўлдириб қўйишда айблади

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар туғруқ бўлими ходимларининг айби билан чақалоқ вафот этгани ҳақидаги видеомурожаат ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugunn.uz»

Қайд этилишича, Ф.П. шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқхона қабул бўлимига бел ва қорин соҳасида оғриқ, сув кетиш шикоятлари билан 15 июнь куни мурожаат қилган. Шу куни бўлим бошлиғи ва туғруқ зали шифокорлари кўруви ўтказилган ва консилиум натижасига кўра патология бўлимига ўтказилган. Унда терапевт ва бўлим бошлиғи томонидан тавсия қилинган муолажалар амалга оширилган.

Шунингдек, 17 июнь куни Ф.П. патология бўлимидан, дард оғриқларининг бошланиши билан туғруқ бўлимига ўтказилган. Бунда Ф.П.га «Ҳомиладорлик-3, Туғиш-2, туғруқнинг 1-даври. Қоғоноқ пардани туғруқдан олдин эрта ёрилиши. Камқонлик ўрта оғир даражаси» ташхиси қўйилган.

Жараён давомида, вазни 2800 грамм, бўйи 48 сантиметрлик ўғил жинсли чақалоқ «Муддатдан олдинги туғруқ. Асфикция оғир даражаси. Нафас етишмовчилиги 3-даражаси» ташхиси билан кўрилган реанимацион чора-тадбирларга қарамасдан, чақалоқда биологик ўлим кузатилган. Ҳолат ҳақида ўз вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хабар берилиб, суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Маълумотларга кўра, Ф.П. томонидан туғруқлар оралиғидаги меъёрий 3 йиллик интервалга риоя қилинмаган. У 2019 йилдан буён унда 3 маротаба туғган. Ҳомиладорлик бўйича ўзи яшайдиган Шаҳрисабз туманидаги оилавий поликлиникада ўз вақтида ҳисобга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада икки кунлик чақалоқ вафот этгани юзасидан маълумот берилганди. Шунингдек, Нукусда шифокорлар вазифасини етарлича бажармагани сабаб чақалоқ ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди