Россияда ўзбекистонлик йигит аёлнинг пластик картасидан пул ўғирлади

Россияда аёлнинг пластик картасидан пул ўғирлаган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, аёл ҳолат юзасидан Астрахан полициясига ариза билан мурожаат қилган. У номаълум шахслар унинг йўқолган банк картасидан фойдаланаётганини айтган. Жумладан, турли хил озиқ-овқат дўконларида кимдир унинг картасидан 6754 рублга товар сотиб олган.

Бундан ташқари, картадан деярли тўрт юз минг рублни олиб қўйишга уриниш бўлган. Терговчилар пул ўғирлаган шахсни аниқлаган ва бу 1995 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан. Йигит Астрахан вилоятига ишлаш учун келган.

У Кубанская кўчасида ерда ётган банк картасини топиб олгани ва ундан озиқ-овқат сотиб олишга қарор қилганини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. У олти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Аввалроқ Россиядаги масжидда ўзбекистонлик эркак пул ўғирлаганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик наркодилер 10 йилга қамалганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди