Садир Жапаров акасининг қуйма олтин билан тушган суратини изоҳлади

Қирғизистон презиеднти Садир Жапаровнинг акаси қуйма олтин билан тушган сурати муҳокамаларга сабаб бўлганди. Президент «Кабар»га берган интервьюсида суратга изоҳ бериб, у қачон ва қаерда олинганини айтди.

Фото: «Sputnik»

Давлат раҳбари матбуот котиби Эрбол Султонбоев сурат эски ва тез орада тушунтириш берилишни айтиб ўтганди. Президентнинг сўзларига кўра, сурат Туркияда олинган. У 2021 йилнинг кузида Лондон қимматбаҳо металлар бозори иштирокчилари уюшмаси Қирғизистонга жаҳон биржасида олтин сотишни вақтинча тақиқлаганини эслаган.

«Кейин турк ишбилармонлари акам билан боғланган, чунки улар менга ва амалдорларга боғлана олмаган. Улар акамга олтин эритиш заводига келиб, кўриш мумкинлигини айтган. Биздан қимматбаҳо металл сотиб олиш учун ҳар қандай имкониятга эга эканликларини билдирган», — деган Жапаров.

Президент айнан кўрсатилган заводда акаси қуйма билан суратга тушганини, бироқ у «Қумтордан олтин сотиш» ҳақида хаёлига ҳам келмагани, фақат турк тадбиркорлари қандай нарх таклиф қилаётганини билмоқчи бўлганини таъкидлаган.

«Менимча, бундан фожеа ясаш ярамайди. Боз устига, на уларга, на бошқа хусусий шахсларга бир грамм ҳам сотилмаган. Нафақат Туркиядан, балки ўнга яқин давлатдан таклифлар бўлган», — дейди у.

Жапаровнинг айтишича, у ва акаларига бир грамм ҳам олтин керак эмас.

«Аксинча, менинг қариндошларим мамлакатга қандай ёрдам беришни ўйлайди. Ҳамма мамлакатларда инвесторлар ёки хорижлик меҳмонлар президентнинг қариндошлари билан боғланади. Аввалги ҳокимиятларнинг хатоси шундан иборатки, улар давлат ишларига яқин одамларини жалб қилган. Мен бундан қилмайман. Бунга йўлк қўймайман», — деган у.

Аввалроқ Садир Жапаров ва рафиқасининг қимматбаҳо чанғи либоси ва Жапаровнинг курткаси муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди