Самарқандда 1 тонна нефть маҳсулоти «Дарғом» каналига оқизиб юборилгани аниқланди — фото

Самарқанд туманида 1 тонна нефть маҳсулоти «Дарғом» каналига оқизиб юборилди. Экология қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Экология қўмитаси

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Самарқанд тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Дарғом» каналига нефть маҳсулотлари оқизилгани ҳолати бўйича эълон қилинган видеомурожаатдаги ҳолат шу куннинг ўзида Давлат экология қўмитаси ва Самарқанд вилояти Экология бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан тезкорлик билан ўрганилган.

Ўрганишлар давомида Самарқанд туманининг «Андижон» МФЙда жойлашган «Нуршод универсал савдо» МЧЖга қарашли суюлтирилган газ сақлаш омборидаги нефть маҳсулотлари (печь ёқилғиси) сақлаш сиғимидан оқиб кетиши натижасида 1 тонна нефть маҳсулоти жой рельефига тўплангани ва полиетилен труба ёрдамида «Дарғом» каналига оқизилиб, сувни ва жой рельефини ифлослантирганлик ҳолати аниқланган.

Фото: Экология қўмитаси

Шунингдек, корхона ҳудудига тўкилган нефть маҳсулотлари билан ифлослантирилган ер майдони ўлчанганда 86,4 метр куб экани маълум бўлган.

Фото: Экология қўмитаси

Ишчи гуруҳ томонидан ҳолат бартараф этилиб, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунининг 34-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига асосан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинганида 1 миллиард 204 миллион 401 минг сўмни ташкил этган.

Ўрганишлар давомида ҳозирги кунда корхонанинг хавфлилик даражаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан 1-тоифага мансуб экани ва корхона экологик норматив ҳужжатларсиз фаолият олиб боргани аниқланган.

Фото: Экология қўмитаси

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 65-моддаси (Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш) 4-қисми билан маъмурий жарима қўлланилган.

Шунингдек, корхона фаолиятини тўхтатиш ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун ҳисобланган компенсация тўловини ундириш юзасидан иқтисодий судга киритиш учун даъво аризаси тайёрланмоқда.

Фото: Самарқанд вилояти Экология бошқармаси

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўзсув каналининг Зангиота туманининг Токзор маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмига заҳарли канализация сувлари оқизилаётгани тўғрисидаги видеомурожаатга Экология қўмитаси муносабат билдирганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди