Самарқандда хавфли манёвр қилиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга чора кўрилди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида автомобиль йўлида хавфли манёврлар қилиб ҳаракатланган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Ургутда машиналарни гуруҳ-гуруҳ бўлиб, манёвр билан бошқараётган ҳайдовчиларнинг видеоси тарқалганди. Видеода бир нечта «Lacetti» автомобили бошқа ҳайдовчиларга халақит берган ҳолда, аварияли ҳолатни юзага келтириб ҳаракатланганини кўриш мумкин эди. Уларнинг баъзилари дрифт ҳам уюштирган бўлса, айримлари, катта тезликда қайрилиб олиш манёврларини бажарган.

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан ушбу шахслар нисбатан ишлар кўриб чиқилган. Суд қарорига кўра, гуруҳ-гуруҳ бўлиб, манёвр билан бошқарган 11 нафар ҳайдовчиларрнинг 8 нафарига 15 суткадан, 3 нафарига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига халал берган ҳайдовчиларга чора кўрилгани хабар қилинган. Шунингдек, Самарқандда тўй кортежидаги ҳайдовчилар дрифт қилгани маълум қилинган.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди