Самарқанддаги тунги клубда содир бўлган жанжал бўйича қўшимча маълумот берилди

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Самарқанд шаҳридаги тунги клуб олдида содир бўлган оммавий муштлашув воқеаси юзасидан қўшимча маълумот берди.

Кадр: Telegram

7 август куни фуқаро Э.Б. ўзининг таниши билан Самарқанд шаҳрида жойлашган «Bassiane» номли тунги клубга дам олиш мақсадида кирмоқчи бўлган. Бироқ клубда қўриқчи бўлиб ишловчи Р.М. уларни клубга киритмаслигини айтиб, турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган ва бир гуруҳ шериклари билан йигитларни уриб, тан жароҳати етказганди. ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани бўйича хабар берилганди.

Ижтимоий тармоқларда мазкур тунги клуби олдида оммавий муштлашув содир бўлгани тасвирланган видеолар тарқалмоқда. Видео остидаги изоҳларда «ишни босди-босди» қилишмоқчи экани ҳақида ёзилган.

ИИБ вакилига кўра, ушбу ҳолат ва жиноят иши вилоят Ички ишлар бошқармаси назоратига олинган.

«Самарқанд вилояти ИИБ шуни маълум қиладики, содир этилган ҳар қандай жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун қонун устуворлиги, жазонинг муқаррарлиги таъминланади», — дейилади муносабатда.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида бир гуруҳ эркаклар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган жанжалнинг олди олинганди. Шунингдек, Қашқадарёдаги шифохонада фуқаролар ўртасида муштлашув акс этган видео эълон қилинган эди. Жанжал давомида икки кишига пичоқ билан жароҳат етказилган.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади