Шавкат Мирзиёев қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги қироли Карл учинчига унинг онаси қиролича Елизавета иккинчи оламдан ўтгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ул зот 70 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган, Қиролликнинг глобал иқтисодиёт ва сиёсатда етакчи давлатлардан бирига айланишига, унинг халқаро майдондаги обрў ва эътиборини ҳар томонлама оширишга беқиёс ҳисса қўшган буюк давлат арбоби эди», — дейилади таъзияномада.

Президент ушбу мусибатли дамларда қиролга, оиласининг барча аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига таскин сўзларини билдирган ҳамда сабр-тоқат ва бардамлик тилаган.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни вафот этганди. Қироличанинг вафоти муносабати билан саройда Британия байроғи туширилган. Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинган.

Мавзуга доир: Тахт учун туғилмаган қиролича: Елизавета II, аслида, қандай инсон эди?

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди