Шимолий Кореяда ядровий зарба бериш бўйича қонун қабул қилинди

Шимолий Корея унга ядровий зарба беришга рухсат берувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «NK news»

Мамлакат етакчиси Ким Чен Ин ўз мамлакати «АҚШ қарши туриш учун» зарур бўлган ядровий қурол ва ракеталардан ҳеч қачон воз кечмаслигини айтган. У Вашингтонни «Шимолий Кореянинг мудофаасини заифлаштириш ва охир-оқибат ҳукуматини ағдариш учун босим кампаниясини ўтказишда» айблаган.

«Агар миллий ядровий кучларнинг қўмондонлик ва назорат тизими душман кучларининг ҳужуми билан таҳдид қилинса, дарҳол автоматик равишда ядро зарбаси берилади», дейилади хабарда.

Қабул қилинган қонунда, мамлакатнинг ядро сиёсати «қайтиб бўлмас»лиги айтилган. Ким Чен Ин ядро қуроли ва ракеталар «АҚШга қарши туриш учун зарур» эканини айтган.

«Ерда ядро қуроли сақланиб қолар экан, империализм давом этар экан, АҚШ ва унинг тарафдорларининг республикамизга қарши манёврлари тўхтамас экан, ядро энергетикасини мустаҳкамлаш бўйича ишимиз тўхтамайди», — деган у.

Аввалроқ Шимолий Корея АҚШни биологик терроризмда айблаганди. Шунингдек, Ким Чен Ин Шимолий Корея қуролли кучларини қайта ташкил этини режалаштирганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди