Сирдарёдаги истироҳат боғида 20 дан зиёд дарахт кесиб ташланди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар маданият ва истироҳат боғи ҳудудида 8 сентябрь куни бир қанча дарахтлар кесилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, холат юзасидан ўрганишлар натижасида хақиқатдан ҳам Гулистон истироҳат боғи давлат унитар корхонаси раҳбари А. Атабоев, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг тегишли хулосаларини олмасдан:

  • 2 турдаги 4 дона тол;
  • 4 дона бақатерак;
  • 2 турдаги 8 дона тол;
  • 4 турдаги 5 дона манзарали дарахтлар кесиб ташланган.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик холати юзасидан ўсимлик дунёсига етказилган жами 33 миллион сўм зарар миқдори белгиланиб, белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан дастлабки тўпланган ҳужжатлар шаҳар прокуратурасига юборилган.

Аввалроқ Сирдарёдаги истироҳат боғида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Андижонда қимматбаҳо 28 туп дарахт кесиб ташлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинганди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади