0:33 | 10.09.22 483

БМТ дунёда қанча одам саводсиз эканини маълум қилди

Уларнинг 60 фоизи аёллар ҳисобланади

ЮНЕСКО Бош директори Одрэ Азуле дунё бўйлаб қанча одам ўқиш ва ёзишни билмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Anadolu» хабар берди.

Фото: «The Seattle Times»

Расмийнинг сўзларига кўра, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида саводсизликнинг олдини олишда кўплаб ютуқларга эришилган.

«Ерда 1979 йилда одамларнинг атиги 68 фоизи ўқиш ва ёзишни билган. 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 86,7 фоизга ошган. Аниқ ютуқларга қарамай, бутун дунё бўйлаб 771 миллион киши ҳали ҳам асосий саводхонлик кўникмаларига эга эмас. Уларнинг 60 фоизи қизлар ва аёллардир», — деган Одрэ Азуле.

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, пандемия оқибатида 24 миллионга яқин ўқувчи ҳеч қачон мактаб ва бошқа таълим муассасаларига қайтмаслиги мумкин. Улардан 11 миллион нафари қизлар ва ёш аёллардир. Расмий таълимга кўпроқ маблағ ажратиш ва халқаро ёрдам кўрсатишга чақирган.

Аввалроқ  БМТ Афғонистондаги болалар ўлими бўйича статистикани очиқлаганди. Шунингдек, БМТ Шимолий Корея бўйича ҳисобот берганди.


Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

15:06 | 26.09.23 12
Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

13:54 | 26.09.23 419
Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

12:42 | 26.09.23 196
Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

12:06 | 26.09.23 1167
Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

11:30 | 26.09.23 417
Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

10:54 | 26.09.23 236