Эрдўғон Путин билан Самарқандда нималарни муҳокама қилади?
Президентлар ШҲТ доирасида учрашув ўтказади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Россия президенти Владимир Путин Самарқандда ШҲТ саммити доирасида учрашади. Эрдўғон унда нималарни муҳокама қилиши маълум бўлди.

Маълум қилинишича, президент Самарқандда бўлиб ўтадиган учрашувда Путиндан Россиядан озиқ-овқат етказиб беришни бошлашни сўрайди.
«Албатта, Самарқанддаги учрашувимиз чоғида Путиндан Россия товарларини кемалар билан йўлак орқали жўнатишини сўраймиз. Агар Россия донлари кириб кела бошласа, биз Африканинг қашшоқ мамлакатларига донни етказиб беришни энг идеал тарзда ташкил қиламиз ва маълум бир тизимга бирлаштирамиз.
Мен у билан буни очиқ муҳокама қилишни интиқлик билан кутаман, чунки Африкада оғир аҳволда бўлган кўплаб давлатлар бор ва биз бу мамлакатларга етиб боришимиз ва имкон қадар тезроқ бу маҳсулотларни жўнатишимиз керак», — деган Эрдўғон.
Президент дон йўлаги орқали ўтаётган кемалар камбағаллар ўрнига «ривожланган ёки ривожланаётган мамлакатларга жўнатилгани» сабабли Россия товарларини жўнатмаётганини илгари сурган.
Эслатиб ўтамиз, Путин ва Лукашенко ҳам Ўзбекистонда учрашув ўтказади. Шунингдек, Россия ШҲТ давлатларини АҚШ билан қўшма машғулот ўтказишдан огоҳлантирганди.