0:28 | 10.09.22 438

Фарғонада ўзганинг пластик картасидаги 500 минг сўмни ечиб олган шахс ушланди

У пластик карта эгасини пул ютиб олдингиз дея алдаб, унинг кодини қўлга киритган

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ўзганинг пластик картасидаги пулларни ечиб олган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 7 апрель куни фуқаро О.И. ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс Телеграм орқали ишончига кириб, «Лаззет» ўйинидан «600 минг сўм пул ютуб олдингиз», дея алдов йўли билан пластик картасининг хос рақамини қўлга киритганини билдирган. Ушбу шахс пластик картада бўлган 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Ш. содир этгани аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан олдин Бухорода ўзгаларнинг пластик картасидан пулларни ечиб келган талаба фош этилгани, Самарқандда фуқароларнинг пластик карталаридан пулларини ечиб олган йигитга чора кўрилгани ва Telegram’даги гуруҳ маъмурлари карталаридан пул ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушлангани хабар қилинган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 921
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 431
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 498
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1790
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 785
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1173