Фарғонада юк машинасини олиб қочган шахс ушланди

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида ўзганинг транспорт воситасини олиб қочган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugunn.uz»

Қайд этилишича, 6 сентябрь куни С.Ж. исмли шахс Мустақиллик кўчасида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган М.М.га тегишли «Sinotruk Hoka» русумли юк автомашинасини олиб қочган. У мазкур транспорт воситасини Дўстлик кўчасига очиқ ҳолатда ташлаб кетган.

Ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Маълумот учун Жиноят кодексининг ушбу моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ювиш учун қолдириб кетилган «Lacetti»ни олиб қочган «мойкачи» йигит ЙТҲга учраганди. Шунингдек, Бухорода 18 ёшли маст «мойкачи» танишининг «Nexia»сини олиб қочгани хабар қилинганди.

Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Жаҳон, Илм-фан9:07 | 26.9.22
Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди