Журналистика университети талабаси калтаклангани айтилмоқда

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректорга салом бермаган талаба калтаклангани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Ижтимоий тармоқларда Журналистика университетида ректорга салом бермаган учун талабани калтакланганлар орасида олий таълим муассасасининг проректори ҳам борлиги айтилган хабарлар тарқалди.

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети маъмуриятининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан ички суриштирувлар бошлаган ва масала барча тарафдан тўлиқ ўрганилмоқда.

«Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, университет ташкил этилганидан буён бу каби ҳолатлар ЎзЖОКУда кузатилмаган ва университет жамоаси, айниқса, ректори томонидан талабаларга нисбатан ҳар қандай салбий муносабат доим қораланади. Биз университет жамоаси билан юқоридаги каби вазиятларга қарши эканимизни билдириб, ҳолат бўйича яқин соатларда аниқ маълумотлар берилишини маълум қиламиз», — дейилади муносабатда.

Аввалроқ ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа Тошкент шаҳрида талабаларга турар-жойи етишмаётганини айтиб, обуначиларига мурожаат қилганди. Ректор кимнингдир қариндоши, таниши ҳовлисида, хонадонида жой бўлса, талабаларга ижарага беришни сўраган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди