Журналистика университетида ички суриштирувлардан сўнг 1 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректорга салом бермаган талаба калтаклангани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирганди. Ҳолат юзасидан ўтказилган ички суриштирувлардан сўнг 1 нафар ходим ишдан бўшатилгани маълум қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, 2022 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Одоб-ахлоқ комиссиясининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтган.

Мазкур йиғилишда жорий йилнинг 9 сентябрь куни университет талабаси Ж. Маҳмудов ҳамда университет ходимлари У. Рустамов, Х. Мирзаев, Ф. Очиловлар ўртасида бўлиб ўтган келишмовчилик ҳолати кўриб чиқилган.

Ўрганишга кўра, университет ходими Х. Мирзаев талаба билан ўзаро қўпол муомала сабабли шахсий тортишувга борганлиги маълум бўлган. Вазият университет профилактика нозири Ҳ. Содиқов томонидан ўрганиб чиқилган ва шу куннинг ўзида томонлар ярашуви қарори қабул қилиниб, масалага ечим берилгани аниқланган.

Бироқ, ярашув қарори қабул қилинганига қарамай, университет ички меҳнат тартиби қоидалари бузилгани юзасидан чора кўриш лозим деб топилган.

Меҳнат кодексининг 181-моддасида (Интизомий жазолар) назарда тутилган интизомий жазо чораси яъни, ўз ваколати доирасидан ташқарига чиққанлиги сабабли Х. Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Бошқа ходимлар У. Рустамов ва Ф. Очиловга нисбатан ҳайфсан интизомий чорасини қўллаш юзасидан қарор қабул қилинган. Шунингдек, университет раҳбариятига ўз вақтида хабар бермагани сабабали профилактика нозири капитан Ҳ. Содиқовга нисбатан тегишли чора кўрилиши учун туман Ички ишлар органига тавсия юборилган.

Аввалроқ ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа Тошкент шаҳрида талабаларга турар-жойи етишмаётганини айтиб, обуначиларига мурожаат қилганди. Ректор кимнингдир қариндоши, таниши ҳовлисида, хонадонида жой бўлса, талабаларга ижарага беришни сўраган.

«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди