Ким Чен Инга суиқасд бўлса, қандай жавоб қайтарилади?

Шимолий Корея агар Ким Чен Ин ўлдирилса, «автоматик равишда ва дарҳол» ядровий зарба билан жавоб қайтаради. Тегишли вариант КХДРнинг ядро сиёсати ҳақидаги янги фармонида кўрсатилди. Бу ҳақда «Politico» хабар берди.

Фото: «Korean Central News Agency»

Ҳужжатда, шунингдек, душман ҳужуми туфайли давлатнинг ядровий қўмондонлик ва бошқарув тизимига таҳдид юзага келса, ядро зарбаси берилиши таъкидланган. Карнеги жамғармасининг катта илмий ходими Анкит Панданинг тушунтиришича, ушбу фармонда Шимолий Кореянинг рақиби сифатида АҚШ ва Жанубий Корея огоҳлантирилган. Улар Шимолий Корея етакчисини жисмонан йўқ қилишни муаммони ҳал қилиш воситаларидан бири деб билиши қайд этилган.

Таъкидланишича, Байден маъмурияти Корея ярим оролини тўлиқ ядросизлантириш учун ўз йўналишини ўзгартириш ниятида эмас.

«АҚШ расмийлари КХДР раҳбарияти билан олдиндан ҳеч қандай шартларсиз учрашишга тайёр экани ҳақида бир неча бор гапирган, бироқ Шимолий Корея расмийлари таклифларга жавоб бермаяпти», — дейди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Эдриэн Уотсон.

Аввалроқ КХДР расмийлари Ким Чен Иннинг касаллигини эшитиб, йиғлаб юборганди. Шунингдек, БМТ Ким Чен Иннинг ядро қуролидан фойдаланиш ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарганди.

Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди