13:05 | 10.09.22 86

Навоийда мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди

Унинг акаси воқеани кўриб, шифохонага олиб борган

Навоий вилояти Конимех туманида 2-сонили мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, тумандаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори М.Э. жорий йилнинг 07 сентябрь куни соат 15:00 ларда ҳовлисидаги олма дарахтига арқон ёрдамида ўзини осиб ўз жонига суиқасд қилган. Бу вақтда акаси Р.Ф. ҳолатни кўриб қолган ва уни туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб келган. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли.

Конимех туман прокуратураси томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйганди. Ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.