Олий суд ходимларини ёппасига ишдан бўшатгани айтилган хабарларга муносабат билдирди

Олий суд 21 нафар ходими, жумладан, Мурожаатлар билан ишлаш бошқармасининг барча ишчилар лавозимдан олингани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Ижтимоий тармоқларда Олий суд Марказий маҳкамасининг турли лавозимларида ишловчи 21 нафар ходими вазифаларидан озод этилиб, уларнинг айримлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган, айримлари қуйи судларга туширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Маълум қилинишича, Олий судда турли бошқарма ва бўлимларда ҳар хил лавозимларда (судьялар эмас) ишлаган 11 нафар ходим судья бўлиш истагида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, Судьялар олий мактабига ўқишга қабул қилинган.

Нафақа ёшидаги 7 нафар ходим (4 нафари Мурожаатлар билан ишлаш бошқармасидан, 3 нафари эса бошқа бошқарма ва бўлимлардан) ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган. Шу муносабат билан улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

«Қонунда белгиланганидек, судьяларни сайлаш (тайинлаш) ва уларнинг ваколатини тугатиш масаласи Олий суд ваколатига кирмайди. Ҳозирда мавжуд бўш (вакант) иш ўринларини ёш ва малакали мутахассислар билан тўлдириш юзасидан зарур чоралар кўрилаётгани маълум қилинади», — дейилади муносабатда.

Аввалроқ Ўзбекистонда беш нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди