19:55 | 10.09.22 165

Ўзбекистонда «переводчилар» учун ҳам супер-контрактга 10 фоиз чегирма берилади

Шунингдек, уларга супер-контракт учун онлайн ариза юбориш ва шартнома олиш имкони яратилади

Ўзбекистонда «переводчилар» учун ҳам супер-контрактга 10 фоиз чегирма берилиши маълум қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унинг сўзларига кўра, хориждан ва Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишини давлат ОТМларига кўчириш учун ариза берган ва тестда ўтиш балини ололмаган талабгорлар ҳам агар ўзлари хоҳласа, супер-контракт асосида ўқишлари мумкин.

Тез орада уларга супер-контракт учун онлайн ариза юбориш ва шартнома олиш имкони яратилади. Бунинг учун ОТМга бориш шартмас.

«Шунингдек, ‘переводчилар’ учун ҳам супер-контрактга 10 фоиз чегирма бериладиган бўлди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистондаги барча давлат олий таълим муассасаларида супер-контрактда ўқиш бўйича янги тартиб белгиланди.