Ўзбекистонда уй сотиб олиш ва уйга рўйхатга қўйиш тартиби янада осонлашиши мумкин

Адлия вазирлиги томонидан фуқароларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга қўйиш тартиботларини соддалаштиришни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар берди «Yuz.uz».

Фото: «Bugun.uz»

Лойиҳа билан 2 та янги қулайлик жорий этилмоқда. Хусусан, ҳозирда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгаси ўзгарганда, ушбу ҳуқуқни кадастр органларида рўйхатдан ўтказиш зарур. Шундан сўнгина уйнинг янги мулкдорини ички ишлар органлари ахборот тизимида доимий рўйхатга қўйиш мумкин.

Таклиф этилган лойиҳага кўра, мулкни рўйхатдан ўтказиш вақтида доимий рўйхатда туриш масаласини ҳам ҳал этиш имконияти яратилмоқда. Яъни нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўчмас мулк рўйхатдан ўтказилаётган пайтда янги мулкдорни доимий рўйхатга қўйиш учун ҳам мурожаат қилиши мумкин бўлади.

Амалдаги тартибга мувофиқ, кўчмас мулк ижараси ҳамда текин фойдаланиш шартномаси солиқ органлари ахборот тизимида электрон шаклда ҳисобга қўйилади. Бироқ шартнома ҳисобга қўйилгандан сўнг ижарачининг ҳар бир оила аъзосини ушбу турар жойга вақтинча рўйхатга қўйиш учун алоҳида мурожаат қилиш зарур.

Бу жараёндаги ноқулайликни бартараф этиш мақсадида лойиҳада ижара шартномасини солиқ органларининг ахборот тизимида ҳисобга қўйиш билан бир пайтда ижарачи ва унинг оила аъзоларини вақтинча рўйхатга қўйиш учун ички ишлар органларига электрон мурожаат этиш имконияти жорий этилмоқда.

«Ушбу таклифлар амалиётга татбиқ этилиши билан янги уйга кўчишда доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтиш учун алоҳида мурожаат этиш зарурияти бартараф этилиб, хизмат кўрсатувчи органларга қатнаш билан боғлиқ вақт ва маблағ харажатлари олди олинади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда фойдаланилмаётган объектларнинг солиқ қарздорлиги ҳисобдан чиқарилиши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди