«Ўзбекнефтгаз»: Мутахассислар конларни интеграл моделлаштириш бўйича «Schlumberger» компаниясининг халқаро сертификатларига эга бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон – 2030» қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ саноати тарихида илк маротаба Конларни ишлатиш департаменти қошида «Моделлаштириш маркази» ташкил этилди.

Моделлаштириш маркази зиммасига геологик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда ҳамда конларни ишлатишни режалаштириш ва бошқаришда IAM (Integrated Asset Modeler) дастуридан фойдаланган ҳолатда комплекс ёндашувга босқичма-босқич ўтиш вазифаси қўйилган.

Белгиланган вазифаларни бажариш учун «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан юқори малакали жаҳон андозалари даражасидаги мутахассисларни жалб этган ҳолда ходимларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш орқали Жамиятнинг жаҳон бозоридаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 7–14 август кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида Моделлаштириш маркази ходимлари конларни интеграл моделлаштириш йўналиши бўйича ўқув курсларини тамомлашди.

Мазкур ўқув курси «Schlumberger» ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ўқув курсининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасидаги нефть ва газ конларида интеграциялашган моделларни ишлаб чиқиш ва уларни ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ этишнинг янги йўналишини чуқур ўзлаштиришдан иборат.

Конларни ишлатишни режалаштириш ва углеводородларни қазиб чиқариш жараёнларини бошқаришда ҳамда ишлаб чиқариш активларини модернизация қилиш ва уларни конларнинг бутун ҳаётий цикли давомида ишлатиш бўйича қарорлар қабул қилиш учун IAM дастурий таъминоти энг тўлиқ ва мослашувчан платформа ҳисобланади.

IAM дастурий таъминоти корхона даражасида қарор қабул қилиш учун индивидуал юқори ихтисослаштирилган моделларни (қатлам модели, кон устки жиҳазларининг тармоқ модели, нефть ва газни қайта ишлаш модели ва иқтисодий модель) ягона моделга бирлаштириш имконини беради.

Бундай ечим конни ўзлаштириш концепциясини танлаш, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ёки углеводород қазиб олишни оптималлаштириш ҳамда кунлик технологик операцияларни амалга оширишда ишлатилиши мумкин.

Интеграциялашган модель қуйидагиларга имкон беради:

• қудуқлар унумдорлиги ва унга ер усти инфратузилмаси томонидан тескари таъсир қилиши мумкин бўлган босим чекловларини ҳисобга олган ҳолда углеводородларни қазиб чиқариш хажмларини юқори аниқлилик даражада шакллантириш;

• углеводородларни йиғиш / тарқатиш тармоғида ва қайта ишлаш тизимидаги тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш;

• технологик қарорлар қабул қилишда хавфларни камайтириш;

• барча активнинг хусусиятларини таҳлил қилиш орқали конни ўзлаштириш учун капитал харажатларни оптималлаштириш;

• активнинг бутун ҳаёт айланиши давомида оқимни таъминлашнинг мумкин бўлган муаммоларини баҳолаш орқали операцион харажатларни оптималлаштириш.

Ушбу замонавий ёндашувлар технологик параметрларни прогнозлаш сифатини оширади, ривожланиш сценарийларини кўп факторли, кўп мезонли баҳолашни амалга оширишга имкон беради ва технологик қарорларни қабул қилишда хавфни камайтиради.

Ўқув курслари амалий машғулотлар ва тажриба алмашиш билан бирга муҳокама тарзида ўтказилди. Тренинг якунида иштирокчиларга «Schlumberger» компаниясининг «Integrated Asset Modeler Fundamentals» халқаро стандарти сертификатлари топширилди.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео