«Қонуний кучга эга эмас». Адлия вазирлиги Театр арбоблари уюшмасининг хатига муносабат билдирди

Адлия вазирлиги Театр арбоблари уюшмасининг ИИВ ва Миллий гвардияга йўллаган хатига муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

 

Ижтимоий тармоқларда Театр арбоблари уюшмасининг театр спектакли бўйича хулоса олиниши лозимлиги юзасидан давлат ташкилотларига киритган хати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Фото: Instagram

Адлия вазирлигига кўра, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

Мазкур қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилоти қонунчилик ва таъсис ҳужжатларига риоя этиши, молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаши, ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиши шарт.

Таъкидланишича, Театр арбоблари уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларининг оммавий тадбир ўтказишга рухсатнома бериши билан боғлиқ муносабатларга аралишиши устав фаолиятидан четга чиқиш ва қонунчилик талабларини бузиш деб ҳисобланади.

“Театр арбоблари уюшмасининг 2022 йил 7 сентябрдаги 01-02-71-сон хати қонуний кучга эга эмас», — дейилади муносабатда.

Шунга кўра, Театр арбоблари уюшмаси қонунчилик ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида 10 сентябрь куни ёзма равишда огоҳлантирилган ва давлат ташкилотларига юборилган хатини ижродан чақириб олиш ҳақида кўрсатма берилган.

Қайд этилишича, «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг 31-моддасига кўра, театрлар бадиий йўналишларни, репертуарни танлашда, саҳна асарларини яратиш, оммавий ижро этиш ва (ёки) оммавий намойиш қилиш тўғрисида қарор қабул қилишда, шунингдек, самарали ижодий жараённи ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун зарур бўлган, қонунчиликка зид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширишда эркиндир.

Уларнинг фаолиятига аралашиш маданий фаолият соҳасидаги асосий принциплардан бири бўлган «ижодий фаолият эркинлиги»га зиддир.

Шу билан бирга, «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасига кўра, маданий-оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга, шафқатсизлик ва зўравонликни тарғиб этишга, шунингдек, ўзга шахсларнинг ҳуқуқларини камситишга қаратилган плакатлар, тимсоллар, транспарантлардан ва бошқа ашёлардан фойдаланиш тақиқланади.

Келгусида нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан устав фаолиятидан четга чиқиш ҳолати такрорланса, жавобгарлик чоралари кўрилиши ва фаолиятини тўхтатиш юзасидан суд органларига мурожаат қилиниши билдирилган.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди