12:20 | 10.09.22 344

Россияда депутатлар Путиндан истеъфога чиқишни сўради

Президент йўл қўйган хатолар санаб ўтилди

Москва шаҳридаги «Ломоносовский» муниципал округи депутатлари Россия президенти Владимир Путиндан истеъфога чиқишни сўради.

Фото: «РИА Новости»

Мурожаатда ҳокимият алмашинуви мамлакат тараққиётида ҳал қилувчи рол ўйнаши келтириб ўтилган.

«Иккинчи муддатдан кейин Путин учун ҳамма нарса нотўғри кетди: ЯИМ икки баравар кўпаймади, энг кам иш ҳақи эълон қилинган кўрсаткичга мос ошмади, ақлли ва меҳнаткаш одамлар Россияни оммавий равишда тарк этди, ваъда қилинган барқарорлик кўринмаяпти» дейилади мурожаатда.

Депутатларнинг қўшимча қилишича, Россия ҳукуматининг риторикаси «тоқатсизлик ва тажовузкорлик» билан тўлиб-тошган, шу сабабли мамлакатда «қўрқув ва нафрат» пайдо бўла бошлаган.

Уларнинг фикрича, Путиннинг қарашлари ва унинг бошқарув модели эскирган ва Россиянинг ривожланишига, инсон салоҳиятига тўсқинлик қилмоқда. Шу муносабат билан улар Россия президентидан «ўз лавозимидан озод этилишини» сўраган.

Аввалроқ Украина ТИВ Путинни жазолаш учун петицияни имзолашга чақирганди. Пентагон Путиннинг янги стратегияси ҳақида маълумот берганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 129
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 85
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 663
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 218
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 424
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 450