Россияда ўзбекистонлик 12 киши икки минг рубль жаримага тортилди

Россияда меҳнат фаолиятини патентсиз амалга оширган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан 12 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» хабар берди.

Фото: «Аргументы и Факты»

Маълум қилинишича, ўзбекистонликлар Арсенево қишлоғида мактабнинг ички биноларини битириб, патентсиз ишлаб келган. Суд мажлисида Ўзбекистон фуқаролари ўз айбларини тўлиқ тан олган. Улар тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга улгурмагани, бироқ Россияда қолиб ишлашни ҳоҳлагани сабабли, буни яқин вақт ичида амалга оширишни режалаштираётганини тушунтирган.

Суд уларни айбдор деб топган ва ҳар бирига 2000 рубль миқдорида жарима солган. Фуқаролардан бирига қўшимча жазо — Россиядан чиқариб юбориш қўлланилган.

Аввалроқ Россияда ноқонуний миграцияни ташкил қилган уч ўзбекистонлик қўлга олинганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик эркак сохта никоҳ учун аёлга салкам 120 минг рубль тўлаганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди