Тошкент Экология бошқармаси бошлиғи ҳибсга олинди

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлиқда гумонланмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фото: Давлат экология қўмитаси

Маълум қилинишича, Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича пойтахт бошқармаси раҳбари Ф.Д. мансаб ваколатларидан ноқонуний фойдаланган. У дарахтларни кўчиришга рухсат бериши оқибатида уларни нобуд қилинишига шароит яратган.

Эко бошқармаси раҳьари Ф.Д. 9 сентябрь куни Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида юзлаб дарахтларнинг илдизи шикастлангани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура маълумотига кўра, Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида дарахтларга зарар етказилганлиги ҳолати текширилган. Мутахассислар томонидан Чилонзор шоҳ кўчасидаги қурилиш ҳудудида мавжуд бўлган 108 та дарахтлар аҳволи ўрганилган.

Ўрганишда 7 дона эман дарахтининг томир қисми очилиши оқибатида шикаст етказилгани ҳамда дарахтлар хавф остида қолгани аниқланган. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ушбу ҳолатда зудлик билан чоралар кўрилмаган тақдирда шикаст етказилган дарахтлар қуриши оқибатида табиат ва атроф муҳитга 348,9 миллион сўм зарар етказилишига олиб келиши мумкинлиги кўрсатилган. Август бошида эса Чилонзорда дарахтлар шикастланиши ортидан туман ҳокими ва прокурори ишдан олинганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди