Тошкент вилоятида аёлнинг видеоларини тарқатмаслик учун 10 минг доллар талаб қилган эркак ушланди

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда аёлнинг фото ва видеоларини ижтимоий тармоқда тарқатиб, шарманда қилмаслик эвазига ундан 10 000 доллар талаб қилган шахс далилий ашё билан ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси

Маълум бўлишича, 15 август кунидан бошлаб номаълум фуқаро 1992 й.т. М.Х. (Паркент туманида яшовчи аёл)га Telegram ижтимоий тармоғи орқали хабар ёзиб, агар 10 минu доллар бермаса? уни гиёҳванд модда сотувчи аёл сифатида тасвирлаб, фото ва видеолар тарқатиши, қаматиш ва оиласини бузиб шарманда қилиш билан таҳдид қилиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув давомида тезкор ходимлар томонидан номаълум фуқароларнинг шахси аниқланган ва тезкор тадбирда у аёлдан талаб қилинган 10 000 долларни олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухорода эркак билан ишқий муносабатларини ошкор қилмаслик учун пул олган қиз ушланганди. Шунингдек, Самарқандда 40 яшар эркак билан гаплашиб, унга «шантаж» қилган 16 ёшли қиз қўлга олинган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди