0:30 | 10.09.22 306

Тошкент вилоятида заргарлик дўконига ўғирликка тушган эркак ушланди

Уни «ташвиш» хабари бўйича дўконга етиб борган Миллий гвардия ходимлари қўлга олган

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида заргарлик буюмлари билан савдо қилувчи дўконга ўғирликка тушган эркак ушланди, деб хабар беради Миллий гвардия ахборот хизмати.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2 сентябрь куни соат 10:48 да шаҳарнинг «Қўриқлаш» бўлимига қўриқловга олинган заргарлик буюмлари дўконидан «ташвиш» хабари келиб тушган.

Тезкорлик билан воқеа жойига етиб келган ходимлар томонидан мазкур дўкондан заргарлик буюмларини ғайриқонуний тарзда олиб чиқишга уринаётган номаълум шахс қўлга олинган.

Дастлабки текширув ишлари натижасида фуқаро 35 ёшли Т.А. экани аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонадаги мебель ясаш устахонасига ўғирликка тушган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда меҳмонхона сейфидан пул ўғирлаган икки эркак ушлангани, Жиззахда 2 эркак ўзганинг уйига кириб, 20 минг доллар ва 60 миллион сўм пулни ўғирлаб кетгани тўғрисида хабар берилганди.


Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

15:06 | 26.09.23 68
Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

13:54 | 26.09.23 444
Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

12:42 | 26.09.23 200
Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

12:06 | 26.09.23 1183
Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

11:30 | 26.09.23 432
Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

10:54 | 26.09.23 240