Тошкентда маст аёл ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатди — видео

Тошкентда маст ҳолатда автомобиль бошқарган аёл ЙПХ ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга қаршилик кўрсатди. Бу ҳақда «Zo‘r TV телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, пойтахтнинг Паркент кўчада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими «Kia» транспорт воситасига тўхташ ишорасини кўрсатган. Бироқ ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларини бажармай, ҳаракатланишни давом эттирган. ЙПХ ходими патруль машинасида аёл бошқарувидаги автомобилни кузатиб борган.

Аёл машинасини тўхтатганида, ортидан етиб келган ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатиб, унинг кийимларини йиртиб ташлаган, лаб қисмига жароҳат етказган.

Ҳайдовчи тиббий кўрикдан ўтказилганида, унинг маст ҳолатда экани тасдиқланган.

Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида «Nexia» автомобили салонидан оёқларини чиқариб ҳаракатланган маст аёл жаримага тортилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди