Тошкентдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Учтепа туманиги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Маълум қилинишича, 10 сентябрь куни 16:51 да туманнинг Ўрикзор МФЙ да жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин бўлаётганлиги бўйича ҳабар берилган. Ёнғин қутқарув техникалари воқия жойига саот 17:01 да етиб борган ҳамда соат 17:25 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида уйнинг 120 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб, зарарланган ва олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида 300 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин жойида Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи полковник А.Разиков раҳбарлик қилган. Ёнғин ўчириш учун 4 та махсус ЁҚЭлари жалб қилинган. Ёнғин натижасида куйган ёки тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Андижон вилояти Избоскан туманида 14 июль куни уйларнинг бирида ёнғин содир бўлгани хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда бир-бирига туташ 5 та уйда ёнғин содир бўлганди. Ҳамда Жиззахдаги уйларнинг бирида оғилхона ёниб кетган.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди