Хоразмда дарахтларнинг таг қисми бетонлаб ташлангани аниқланди

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Урганч шаҳрида таг қисми бетонлаб ташланган дарахтлар тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчасидаги ёш дарахтларнинг таги бетонлаб ташлангани тасвирланган суратлар тарқалди.

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан мурожаатда кўрсатилган ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш давомида мурожаатда кўрсатилган дарахтларнинг таг қисми бетонлардан халос қилиниб, суғориш ишлари олиб борилган.

Фото: Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Аввалроқ Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда кесилган 58 туп дарахт иши бўйича 3 киши ушланган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди