Фарғонада нотўғри укол қилинган қиз вафот этди

Фарғона вилояти Уч кўприк туманида уйда даволаш оқибатида қиз вафот этд. Бу ҳақда «Sevimli» телеканали «Zamon» дастурида хабар қилинди.

Кадр: Telegram / @zamon_lavhalar

Қайд этилишича, айбланувчи 1988-2000 йилларда туман Тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаган, соғлиги ёмонлашгач, ишламай қўйган, қишлоқдошларининг илтимоси билан, уй шароитида шифокор буюнган уколларни қилиб келган.

Овсинининг келини ҳам қизи бетоб экани, шифокор ёзиб берган уколларни қилиб беришини илтимос қилгач, қариндошига -йўқ, деёлмаган ҳамшира, шифокор тавсия қилган «Сефтокс» номли кукунни 10 грамм «Новокаин» билан эритган ва эритманинг 0,1 грамини беморнинг чап қуймуч қисмига синама тарзда юборган.

Орадан 3-4 дақиқа ўтгач, қиз қорни оғриётганини айтиб, қайт қилиб юборган ва сал ўтмай ҳушини йўқотган. Қизни Бувайда туман Тез тиббий ёрдам бўлими 9-сонли шохобчасига олиб борилаётган вақда вафот этган.

Шунингдек, Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра қизалоққа «Сефтокс-Навакаэн» эритмаси юборилганда ножўя тасир қилиши оқибатида аллергик реакцияни юзага келтирган ва нафас йўллари беркилиб қолган. Уй шароитида мазкур ҳолатни олдини олишда фойдаланиладиган дори воситалари йўқлиги сабаб, ўлим ҳолати қайд этилган.

Ҳолат юзасидан юритилган иш Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) 1-қисми билан малакаланиб, унинг аёл киши экани, муқаддам судланмагани, жабрланувчининг қонуний вакилини унга нисбатан даъвоси йўқлигини енгиллаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олиб, модда санкциясида назарда тутилган 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Шеробод туманида нотўғри муолажа оқибатида мактаб ўқувчисининг оёғи фалаж бўлиб қолгани ҳақида хабар берилҳанди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди