Наманганда ишга киритиб қўйиш учун пора олган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ушланди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида ишга киритиб қўйиш учун пул сўраган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Уйчи тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Уйчи туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори С.А. 2 нафар фуқарони ушбу марказга ишга қабул қилиш эвазига ўз хизмат хонасида 200 доллар ва 2,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида С.А. фуқаро Х.дан 18 нафар фуқарони расмий ишсизлар рўйхатига киритиб қўйиш учун муқаддам 1,8 миллион сўмини олгани аниқланиб, шундан 100 доллар ва 600 минг сўмни қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда тез ёрдам бўлими мудири фуқародан ишга киритиб қўйиши учун 500 доллар олган вақтида қўлга олинган, Навоийда фуқарони гидрометаллургия заводига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган аёл ушланган эди.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади