Навоийдаги боғчада болалар оммавий заҳарлангани айтилмоқда

Навоийдаги боғчада болалар оммавий заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 9 сентябрь куни соат 17:00 да Кармана туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига 10 нафар вояга етмаганлар умумий ҳолсизлик, қусиш ва ич кетиши каби клиник белгилар билан ётқизилган. Ушбу белгилар бўйича беморларга туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлими томонидан ошқозон-ичак фаолиятини бузилиши ташҳиси қўйилиб, уларнинг 9 нафарига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва аҳволи қониқарли бўлганлиги сабабли, касалхонадан чиқарилган. (1 нафар вояга етмаганга бошқа касаллик аломатлари ўткир респератор, юқори нафас йўлларининг шамоллаши ташҳиси билан даволанмоқда)

Мазкур ҳолат юзасидан Кармана туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Терговга қадар текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилнинг олти ойида қанча бола овқатдан заҳарлангани маълум қилинганди. Мамлакатда январь–февраль ойларида 440 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ва уй шароитида тайёрланган таомлар савдоси тақиқланган.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди