12:53 | 11.09.22 146

Ўзбекистонга хорижликлар асосан нима мақсадда келмоқда?

Статқўм бу бўйича кўрсаткичларни эълон қилди

Ўзбекистонга ўтган 8 ойда келган хорижликларнинг сафар мақсадлари маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Республикага келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари:

  • қариндошларни йўқлаш — 2731,8 минг киши, август ойида 577,4 минг нафар;
  • дам олиш — 208,8 минг киши, август ойида 39,0 минг нафар;
  • хизмат юзасидан — 44,5 минг, август ойида 7,7 минг нафар;
  • даволаниш — 50,5 минг киши, август ойида 6,1 минг нафар;
  • тижорат — 11,2 минг киши, август ойида 2,2 минг нафар;
  • ўқиш мақсадида — 2,9 минг киши, август ойида 0,5 минг нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга 8 ойда қанча сайёҳ келгани маълум қилинганди. Шунингдек, 2022 йилнинг 1 август ҳолатига 3,3 миллион Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилгани тўғрисида хабар берилганди.