Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

Қамчиқда бир нечта машиналар иштирокидаги йирик ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Қайд этилишича, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 Тошкент–Ўш ҳалқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 247-248-километрлар оралиғида 10 сентябрь куни «Volvo» русумли юк автомобили ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Matiz», «Cobalt», «Isuzu» юк автомобили, «Nexia-2», «Cobalt», «MAN» юк автомобили, «Cobalt» ва «Spark» автомобиллари билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Шунингдек, тўқнашув оқибатида, 3 та «Cobalt», «Spark» ҳамда юк автомобилларида ёнғин келиб чиққан ва вокеа жойида 3 нафар фуқаролар вафот этган. Автомобиллар салонида бўлган 7 нафар йўловчилар тан жароҳати олиб, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри ҳамда Наманган вилояти, Поп туманидаги Марказий шифохонасига юборилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан вилоят Поп туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Содир бўлган ҳодиса бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилиши маълум қилинган.

Аввалроқ Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 5 та енгил транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳамда Тошкентда 18 та машина иштирокида ЙТҲ юз бергани маълум қилинганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди