12:14 | 11.09.22 104

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари қўйиб юборилди

У мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумонланганди

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари Фарход Дехқонов ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди. У 10 сентябрь куни тунда қўйиб юборилди.

Фото: Telegram

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар бош экологи Фарход Дехқонов қўйиб юборилиб, оиласи бағрига қайтарилган. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумонланиб, ҳибсга олинганди.

«Дарахткесарларга қарши курашадиган орган раҳбари ҳибсга олиниши жамоатчиликни ларзага келтирди. Айниқса, бу экология тизимидаги ходимларга шаштни сўндирадиган даражада қаттиқ зарба бўлди. Ҳайриятки, ҳаммаси ортда қолди. Экологлар рухни чўктирмаймиз!

Фурсатдан фойдаланиб, вазиятни холис бахолаб, тўғри қарор қабул қилинишига ҳисса қўшган Бош прокуроримизга миннатдорлик билдираман», — дейди депутат Расул Куширбаев ўз муносабатида.

Аввалроқ ДХХ Зангиота ҳокимлиги ходимини 18 минг долларга икки кишининг Қирғизистондаги ўқишини Тошкентга кўчириш эвазига 18 минг доллар олган вақтида ушлаганди.