Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиқди

Тошкент халқаро аэропортида 11 сентябрь куни кичик ёнғин чиқди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» масъулияти чекланган жамияти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Uzbekistan Airports» ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортидаги учиб кетиш терминалида 11 сентябрь куни тутун пайдо бўлган. Йўловчилар ва ходимлар зудлик билан эвакуация қилиниб, ҳодиса жойига аэропортининг тегишли хизматлари – Аэропорт Ёнғин-қутқарув хизмати, Парвозларни электр-ёритиш билан таъминлаш хизмати ва Авиация хавфсизлиги хизмати навбатчилик бригадалари зудлик билан етиб келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга биринчи қават тагидаги трансформатор подстанциясида жойлашган узлуксиз электр таъминотининг (UPS) қисқа туташуви сабаб бўлган. Қисқа туташув оқибатларини бартараф этиш ҳамда воқеа жойида ишлаётган ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аэропорт терминалини маълум муддатга электр энергиясидан узиб қўйилган.

Шунингдек, айни вақда Олмаотага — KS-128, Нурсултонга — HY-721 ва Москвага — SU-1975 учаётган рейслар кечиктирилган. Аэропорт хизматлари ҳаво бандаргоҳини имкон қадар тезроқ очиш учун ҳаракат қилинаётгани, ҳозирда терминалнинг катта қисмида электр энергияси тиклангани маълум қилинган. Аэропортининг учиб келиш зали ва маҳаллий авиақатновлар терминали одатдаги режимда фаолият олиб бораётгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдан Термизга учган самолёт Бухоро аэропортига йўналтирилгани, Тошкентдан Дубайга учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлгани, Кувайтдан учган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдан Истанбулга 25 май куни учган самолёт бошқа аэропортга қўнишга мажбур бўлгани хабар берилганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди