Тошкент халқаро туризм ярмаркасига ташриф буюриш учун 5 та сабаб маълум қилинди

«O‘zExpoMarkaz» Миллий кўргазмалар мажмуасида 30 ноябрдан 2 декабргача бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро туризм ярмаркасига ташриф буюриш учун 5 та сабаб маълум қилинди. Бу ҳақда Туризм вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, халқаро кўргазмалар ишлаб чиқарувчилар учун ўз брендини бозорда тарғиб қилишнинг асосий воситаси бўлиб, бу ўзларининг кўргазма павильонлари орқали миллий имижини оширишнинг ажойиб усули ҳисобланади.

«Тошкент халқаро туризм ярмаркаси-2022» га ташриф буюриш сабаблари қуйидагилар:

  • биринчидан, халқаро ташкилотлар ва компаниялар билан бизнес алоқаларини ўрнатиш имконияти;
  • иккинчидан – Б2Б учрашувлари, конференциялари, тақдимотлари, семинарларида иштирок этиш, туризм соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконияти;
  • учинчидан – ярмарканинг бой дастури — кўргазмалар, форумлар, маҳорат дарслари ва бошқалар;
  • тўртинчидан – Ўзбекистоннинг миллий муҳитини ҳис қилиш, мамлакатимиз ҳудудлари, уларнинг бой маданияти ва кўп асрлик анъаналари билан яқиндан танишиш;
  • бешинчидан – дунёнинг турли халқларининг маданий мероси билан танишиш.

Ўзбекистондаги йилнинг энг муҳим туристик тадбирини ўтказиб юборманг!

«Тошкент халқаро туризм ярмаркаси-2022» да рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳаволага киринг: https://titf.uz/registratsiya-kak-gost/

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади