Тошкентдаги мактабда ички ишлар ходими қўлида қайчи билан ўқувчилар сочини текширгани айтилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 142-сонли умумий ўрта таълим мактабида 10 сентябрь куни ички ишлар ходими қўлида қайчи билан ўқувчилар сочини текширгани айтилди. Бунга шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Фото: Telegram

Қайд этилишича, Улуғбек туманида жойлашган 142-сонли умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари ходимлари, мактаб маъмурияти ҳамда ўқувчилар ўртасида «Давомат» ва «Тиғ» тадбирлари бўйича профилактик суҳбат ўтказилган.

Шунингдек, тадбир жараёнида 11-синф ўқувчиси Б.М. ёнида ғилофсиз ҳолда канселлярия қайчисини олиб юрганлиги аниқланган. Мактаб ўқувчиларига совуқ қурол, жумладан ўткир тиғли буюмларни олиб юриш тақиқланганлиги, канселярия қайчисини дарсда фойдаланиш учун ғилофда, сумкада олиб юриш мумкинлиги тушунтирилганлиги акс этган фото ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Профилактик суҳбат жараёнида мактаб директори томонидан ўқувчиларга мактабда кийиниш қоидалари, ташқи кўринишга аҳамият бериш кераклиги тушунтирилган.

Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди