Тошкентдаги мактабда ИИО ходими ўқувчилар сочини текширгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ички ишлар ходимлари иштирокида ўқувчилар билан ўтказилган одоб-ахлоққа оид суҳбат нотўғри талқин қилингани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан шаҳар Халқ таълим бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Фото: Telegram

Қайд этилишича, Улуғбек туманида жойлашган 142-сонли умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари ходимлари, мактаб маъмурияти ҳамда ўқувчилар ўртасида «Давомат» ва «Тиғ» тадбирлари бўйича профилактик суҳбат ўтказилган.

Тадбир жараёнида 11-синф ўқувчиси Б.М. ёнида ғилофсиз ҳолда канселлярия қайчисини олиб юргани аниқланган. Мактаб ўқувчиларига совуқ қурол, жумладан ўткир тиғли буюмларни олиб юриш тақиқланганлиги, канселярия қайчисини дарсда фойдаланиш учун ғилофда, сумкада олиб юриш мумкинлиги тушунтирилган.

Шунингдек, убу ҳолат Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган. Унга кўра, 10 сентябрь куни дарсдан сўнг, мактабнинг маънавият хонасига таълим муассасаси директори М.М. ва маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари В.Х. ҳамда синф раҳбарлари биргаликда Вазирлар Маҳкамаси талабларига риоя қилмаган (одоб-аҳлоқ қоидалари, таълим даргоҳида ўзини тутиш тартибларини бузган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган) юқори синф йигитларини таклиф этган.

Таклиф этилган юқори синф ўқувчилари билан мактаб директори ҳамда профилактика инспектор-психологи томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Шунингдек, инспектор-психолог томонидан мактабнинг юқори синф ўқувчилари орасида «Тиғ» тадбири ҳам ўтказилган.

Тадбир чоғида ўқувчининг мактаб сумкасидан қайчи топилган. Топилган қайчи инспектор-психолог томонидан барча ўқувчиларга намойиш қилинган ҳолда, бундай канселярия қайчиси ўзига мўлжалланган махсус ғилофда олиб келиниши кераклиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилган.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди