Тошкентнинг айрим туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳри Олмазор туманининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Олмазор туманининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча узилади. Бунга Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли 5-тор кўчасида жойлашган газ қувурларини тартибга келтириш ишлари режалаштирилгани сабаб бўлган.

Шу сабабли 12 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:00га қадар Ниёзбек йўли 5-тор кўчасидаги 1-2 кўп қаватли уйларда, 10 та ҳовли хонадонларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши хабар қилинган.

Шунингдек, Олмазор тумани, Қора сарой кõчаси ҳудудида жойлашган ер усти Д-76 ммли паст босимли газ қувурини тартибга келтириш ишлари режалаштирилмоқда. Шу сабабли 12 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:30га қадар «Гуруч ариқ» маҳалласидаги 42 та ҳовли хонадонларда ҳамда 1 та кõп қаватли уйда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши айтилган.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги Тошкентда газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирганди. Шунингдек, Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари фаолиятига чекловлар ўрнатилиши ва Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг қатор ҳудудларида газ етказиб беришда узилишлар кузатилаётгани ҳамда бунга нима сабаб бўлаётгани маълум қилинганди.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади