Американинг жанговар вертолёти Кобулда қулаб тушди — видео

Кобулда «Толибон» бошқарувидаги Американинг «H-60 Black Hawk» ҳужум вертолёти қулаб тушди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, ҳодисада уч киши – икки нафар учувчи ва экипаж аъзоси ҳалок бўлган. Вертолёт Миллий Мудофаа Университети кампусидаги машғулотлар вақтида техник носозликлар туфайли қулаб тушган. Авиаҳалокатда, шунингдек, беш киши жароҳат олган.

Америка қўшинлари Афғонистонда бўлганида «Black Hawk»дан фойдаланган, кейин эса уларни Афғонистон армиясига етказиб берган. «Толибон» уларнинг бир қисмини 2021 йил августида ҳокимиятга келганидан кейин қўлга киритган.

Вертолётнинг асосий модели тиббий мақсадларда ёки жанговар миссиялар учун ўзгартирилиши мумкин. Борт бир вақтнинг ўзида 12 нафардан ортиқ одамни сиғдира олади. Вертолёт Ҳеллфире танкга қарши ракеталари ва бошқа қуроллар билан жиҳозланиши мумкин. Кўп мақсадли вертолёт ҳарбий ва қурол-яроғларни тезкор ташиш учун мўлжалланган.

Аввалроқ АҚШда бортида одамлар бўлган самолёт Тинч океанга қулаб тушганди.  Хитойда бортида 133 киши бўлган самолёт қулаб тушганди.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди