Андижон шаҳрининг айрим ҳудудлари электр энергиясидан вақтинча узилади
Узилишлар дарахт шохларини тозалаш ишлари сабаб амалга оширилмоқда
Андижон шаҳрининг айрим ҳудудлари электр энергияси таъминотидан вақтинча узилади. Бу ҳақда вилоят «Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» хабар берди.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳри ҳудудида жойлашган «ПС Бахт»дан чиқувчи фидер «Жалавек» 6 киловаттли ҳаво тармоғида дарахт шохларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли мазкур ҳаво тармоғидан электр энергияси билан таъминланувчи «Уйғур», «Пахтакор», «Найзақайрағоч», «Ҳурсандлик», «Сафоий» МФЙ ҳудудларидаги юридик ва аҳоли истеъмолчиларида 12-центабр куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар вақтинча электр таъминотида узилишлар кузатилади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Аввлроқ Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-июль ойларида элекетр энергиясини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қисқаргани айтилган хабарларни рад этганди.