Эрон Россияга дронлар сотганини билвосита тасдиқлади

Эрон Россияга қурол сотилганини билвосита тасдиқлади. Бу ҳақда «Kayhan.ir» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони генерал-майор Ҳусайн Саламийнинг айтишича, мамлакат хорижий мижозларга, жумладан, баъзи йирик жаҳон давлатларига ҳарбий техника сотган. Теҳрон қурол ишлатишни ҳам ўргатишини маълум қилган.

Эрондан Россияга ҳужумчи дронларни етказиш

Эроннинг «Mohajer-6» ва «Shahed» жанговар дронларининг биринчи партияси 30 августь куни Россияга етказилганди. Техника радар, артиллерия ва бошқа ҳарбий нишонларга зарба бериш имконига эга ҳисобланади.  Бироқ россиялик ҳарбийлар дронлардаги техник муаммолар туфайли хариддан норози бўлган.

«Associated Press» нашри 27 августда Эрон Украинада уруш олиб бориш учун Россияга юзлаб учувчисиз учоқларни топширганини маълум қилган. Разведка журналистларга дронлар учишга тайёрлигини айтган. Бундан ташқари, Теҳрон Москвага санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бермоқда.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Эрондан дрон сотиб олмаганини таъкидлаган. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Буюк Британия ва АҚШдан Эрон ва КХДРдан қурол сотиб олганига исбот сўраган.

Аввалроқ Эронда олти баррелли пулемётга эга реактив дрон намойиш қилинганди. Шунингдек, Эрон АҚШнинг учувчисиз кемасини олиб қочишга урингани маълум бўлган.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди