Фарғонада эркак хорижда ишламоқчи бўлган хотинини пичоқлади

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида чет давлатга ишлагани кетаман деган аёл эри томонидан пичоқланди. Бу ҳақда «Севимли» телеканали «Замон» дастурида хабар берилди.

Кадр: Telegram / @zamon_lavhalar

Қайд этилишича, Қўқон шаҳридаги квартиралардан бирида вақтинча яшаб келаётган оиладаги эр-хотин ўртасида келишмовчилик юзага келган ва аёл аразлаб чиқиб кетган. Қайнона-қайнотаси аёлнинг она уйига боришганда у синглисиникида яшаб келаётгани маълум бўлган.

Шундан сўнг, аёл эрига телефон қилиб Туркия давлатига кетаётгани ва ойига 200 доллар пул юбориб туришини ва ўғлига ғамхўрлик қилиб туришини айтган. Эри эса уни бу фикридан қайтаришга уринган. Орадан 4-5 кун ўтгач ўзларининг вақтинча ижарада турган уйида кўришишганда жанжал юзага келган.

Эркак хотинини аввал танасининг турли жойларига қўли билан уриб, сўнгра ўнг кўз қовоғи ва кўкрак қафасининг чап соҳасига пичоқ билан уриб ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари етказган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб қонуний баҳо берилиши учун судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан судланувчига Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «л» бандида кўрсатилган жиноятни содир этган деб топилиб унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо қаттиқ тартибдаги калонналарда ўталиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда 70 ёшли аёл 96 га кирган онасини пичоқлаб ўлдиргани, Навоийда ота 16 ёшли ўғлининг ўлимига сабабчи бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди