Наманганда бир кунда иккита машинани олиб қочган 16 ёшли йигит ушланди
Аниқланишича, вояга етмаган йигит Чуст туманидан «Matiz» ва «Жигули»ни миниб қочган
Наманган вилояти Чуст туманида бир кунда иккита машинани олиб қочган йигит ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, 8 сентябрь куни соат 01:00 ларда Чуст тумани Маърифат кўчасида яшовчи 33 ёшли Б.Д. Чуст тумани ИИБ навбатчилик қисимга қўнғироқ қилиб, шу куни соат 00:30 да унга тегишли бўлган «Matiz» русумли автомашинаси номаълум шахс томонидан, яшаш уйи олдидан олиб қочиб кетилганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Чуст тумани «Дашт» кўчасида яшовчи 16 ёшли А.А. содир қилгани аниқланган. Гумоналнувчи «Matiz»ни Наманган шаҳар Навоий кўчаси ҳудудига ташлаб, номаълум томонга қочиб кетган.
Вояга етмаган А.А.ни ушлаш чоралари кўрилиб, Чуст тумани марказида «ВАЗ-2106» русумли автомашинани бошқариб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Маълум бўлишича, А.А. шу куни «Матиз»ни ташлаб, соат 08:00 ларда Чуст тумани «Пансада» МФЙга борган. У шу маҳаллада яшовчи 22 ёшли К.А.га тегишли бўлган «ВАЗ-2106» русумли автомашина яшаш уйи олдида эшиги очиқлиги ва калити ўзида эканидан фойдаланиб, машинани олиб қочган.

Шу кунни ўзида вояга етмаган А.А Жиноят кодекснинг Жиноят кодексининг тегишли моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Фарғона вилоятининг Боғдод туманида ўзганинг транспорт воситасини олиб қочган шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Андижонда 19 ёшли қиз ўзи олиб қочган машинада ЙТҲга учради