Наманганда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — фото

Наманган вилоятида тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 11 сентябрь куни соат 21:30 ларда 4Р-114 Косонсой—Наманган, 4Р-117 Тўрақўргон—Наманган—Чортоқ автомобиль йўлларининг кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Косонсой йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Equinox» автомашинаси ҳайдовчиси Тўрақўрғон—Наманган йўналишидан чиқаётган «Ваз-2106» автомашинасига келиб урилган ва Наманган—Косонсой йўналишидан келаётган «Lacetti» ва «Nexia» билан ҳам тўқнашиб кетган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати
Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ҳодиса оқибатида автомашиналар техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

«Ҳозирда ҳудудга светофор ўрнатиш масаласини ҳал этиш бўйича масъул идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Қамчиқда бир нечта машиналар иштирокидаги йирик ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлгани, Тошкентда «Audi» ва «Nexia-1» иштирокида ЙТҲ содир бўлгани,  Тошкентда ЙТҲ содир этиб жанжаллашгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди