1:53 | 12.09.22 333
Ўзбекистон ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин
Ҳудудларда ҳаво ҳарорати 10-13 даражагача пастлайди
Ўзбекистон ҳудудига 11-12 сентябрь кунлари Волга бўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво кириб келди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Маълум бўлишича, 11-12 сентябрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол 15-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.
11-12 сентябрда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 метрдан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.
Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 10-13 даражагача, кундуз кунлари 23-28 даражагача пасаяди.